Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, “Сувхўжаликназорат” вилоят инспекцияси ва бир қатор тизим ташкилотлари иштирокида “Лангар” сел сув омборида гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Семинар давомида:
▪️Вилоят ҳокимлигининг 2026 йил 31 мартдаги мажлис баёни ҳамда сел-тошқин сувларини беталофат ўтказиш,
▪️гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги,
▪️сув омборининг техник ҳолати,
▪️таъмирлаш-тиклаш ишлари,
▪️сув ҳисобини юритиш тартиблари,
▪️амалдаги қонун ва қарорлар мазмуни бўйича тушунтиришлар берилди.
Ўрганиш жараёнида сув омбори тўғони ҳамда унга тегишли гидротехника иншоотларининг техник ҳолати, уларнинг ишончлилиги, эксплуатация қоидаларига риоя этилиши ва амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, сув ҳисобини юритиш тартиби ва назорат механизмлари таҳлил қилинди.
Кузги-қишки тадбирлар доирасида сув омборида профилактик кўрик ишлари ташкил этилиб, мавжуд ҳолат ўрганилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Мазкур ўрганиш ишлари сув омбори хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, аҳоли ва қишлоқ хўжалиги майдонларини барқарор ва ишончли сув билан таъминлашга қаратилган.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати