КОСОНДА СУВ ХЎЖАЛИГИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

КОСОНДА СУВ ХЎЖАЛИГИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Косон туман ирригация бўлимида сув хўжалиги объектларида рақамлаштириш ишлари таҳлилига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди. Унда масъул ходимлар ҳамда каналлар бошлиқлари иштирок этди.

Семинарда қурувчи ташкилот – “MAX BARAKA GRAND-BIZNES” MCHJ ходимлари билан биргаликда тизимда рақамли қурилмаларнинг афзаллиги, ишлаш тамойили, каналнинг координата жадвали маълумотларини киритиш ва қурилмадан маълумотлар узилиши кузатилганда қандай ишчи ҳолатга келтириш бўйича амалий кўрсатмалар берилди. Ишчи ходимлар соҳага оид саволлар ва таклифлар билдириб ўтди.

– Жорий йилда Косон туманида 40 дона “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилган, – дейди Аму-Қашқадарё ИТҲБ Ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Ойбек Эшбобоев.