Косон туманидаги “Islombek Xushmurodov" фермер хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Косон туманидаги “Islombek Xushmurodov" фермер хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Унда Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари З.Ишпулатов, Аму Қашқадарё ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Чўлиев, Агентлик мутахассиси М.Болтаев, "Косон тумани сув етказиб бериш хизмати" ДМ раҳбар-ходимлари ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Иштирокчиларга сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этган хўжалик юритувчи субъектларга давлат томонидан яратилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Сув тежовчи замонавий технологияларнинг турлари ва уларнинг афзалликлари тушунтирилди ва эгилувчан қувур орқали суғориш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар якунида фермер хўжалигининг 20 гектар ғалла майдонида жорий қилинган ёмғирлатиб, Хитой технологияси асосида 6 гектар майдонда жорий қилинган томчилатиб ва 6 гектар майдондаги сабзавот экин майдонида эгилувчан қувур орқали суғориш жараёни билан таништирилди.