“КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ”

“КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ”

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Вилоят прокурорининг ўринбосари У.Юсупов ҳамда бўлим бошлиғи Ҳазратовлар иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Аму-Қашқадарё ИТҲБ бошлиғи ва ўринбосарлари, тизим ташкилотлари раҳбарлари ва бошқарма бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Мулоқотлар давомида вилоят сув хўжалиги  тизимларида коррупция, бюрократия ва суиистеъмолчилик каби салбий ҳолатларни олдини олиш, уларга қарши муросасиз курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ходимларга Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти, жамоада коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришнинг аҳамияти ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳақида атрофлича маълумот берилди.