Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Касби тумани участкасида навбатдаги семинар ташкил этилди. Унда туман учаскаси ходимлари иштирок этди.
Семинарда Қашқадарё вилоятидаги ички хўжалик манан эскирган насос агрегатларини энергия тежамкорга алмаштириш, жумладан эски 320 дона СНП 500/10насосларни янги "Д" типдагига 132кВт қувватда ишлайдиган электродвегателларни 75-110 кВт га алмаштириш, 210 дона ЭЦВ-10-160-35 русумли 22 кВт насос агрегатини ЭЦВ-10-160-35 18 кВт ли насос агрегатларига алмаштириш ҳамда 30 кВт гача бўлган насос агрегатларга қуёш панелларни ўрнатиш бўйича тушунчалар берилди.
Шунингдек, 2025 йил – сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” давомида вилоятдаги насос станциядарида бажариладиган вазифалар тўғрисида тушунчалар берилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Шу билан бирга Сув хўжалиги вазирлигинг кўрсатмасига асосан ўрдакчиликни жадаллаштириш топшириғи берилди.