ХОРИЖИЙ ДЕЛЕГАЦИЯ ИШТИРОКИДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ХОРИЖИЙ ДЕЛЕГАЦИЯ ИШТИРОКИДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Худайзод” мелиоратив насос станциясида Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган делегация иштирокида ўрганиш ишлари бўлиб ўтди.

Мазкур жараёнда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Э. Хуррамов ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этиб, насос станциясининг техник ҳолати, ишлаш жараёнлари ва самарадорлик кўрсаткичлари атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда тизимни такомиллаштиришга қаратилган амалий жиҳатлар ўрганилди.

Ўрганиш ишлари давомида хорижий тажрибаларни қўллаш имкониятлари муҳокама қилиниб, соҳани янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Аму–Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати