ХАЛҚАРО АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ ҲАМДА КОНСТИТУЦИЯНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

ХАЛҚАРО АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ ҲАМДА КОНСТИТУЦИЯНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

ХАЛҚАРО АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ ҲАМДА КОНСТИТУЦИЯНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган “25 ноябрь-Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га ҳамда Ҳукумат топшириғига асосан, 2023 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” чора-тадбирлар режаси эълон қилинган эди.
Унга кўра, бугун 7 декабрь санасида Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Хотин-қизлар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликни олдини олиш, гендер тенглик бўйича норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ходимлар орасида тарғиб қилиш ҳамда 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Конституция инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоятдаги барча сув хўжалиги ташкилотлари хотин-қизлари ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси жамоаси, Қарши шаҳар ИИОФБ 4- сонли ИИБ инспектори Жавоҳир Исмоилов иштирок этди.
Ушбу тадбир давомида гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан сўз юритилди.
Муқаддас саналган оилада аёлга нисбатан қилинган зўравонликни юртимиз келажаги учун қилинган тажовуз сифатида баҳоланиши лозимлиги, хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлаш ҳар биримиз учун ҳам фарз ҳам қарзлиги алоҳида таъкидланди.