Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101 сонли Фармонининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Йўл харита”сининг 8-бўлими талабларини бажариш мақсадида, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфида бўлган, ҳозирда фойдаланилмасдан бўш турган Қарши шаҳар, “Эскианхор” МФЙ, Қурувчи кўчасида жойлашган 6500 м2 (0,65га) ер майдонида ижара ҳуқуқи асосида Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошқарув ходимлари ва сувчилар учун 2025-2026 йилларда замонавий кўп хонадонли турар-жой биноларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан очиқ танлов ўтказилишини эълон қилади.
Кўп қаватли уй-жойларни қуришни молиялаштириш манбаси Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан.
Танлов иштирокчилари қуйида санаб ўтиладиган ҳар бир танлов пакетлари учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишлари шарт.
Танлов иштирокчилари қўшимча маълумот олиш учун Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.
Танлов таклифлари қуйидаги тартибда тақдим этилиши лозим.
Кўп хонадонли уй-жойларни техник тавсифи ва лойиҳа эскизи намунавий лойиҳа ҳужжатлари билан қатнашиш.
Тақдим этилган таклифлар танлов комиссияси томонидан энг яхши таклиф асосида танлаб олинади.
Кўп хонадонли уй-жойни ўз маблағлари ҳисобидан қуриш учун етарли маблағи мавжудлиги тўғрисида маълумотнома.
Танлов таклифининг очилиши таклифларни тақдим қилишнинг охирги куни 11 март 2025 йил соат 17:00. Танловда қатнашиш истагини билдирган барча иштирокчилар иштирокида қуйида келтирилган манзилда ўтказилади.
Танловда қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги талаблар қўйилган.
Танлов шартлари кўп хонадонли уй-жой қуришга “СС” ва ундан юқори рейтинг баҳосига эга бўлган қурилиш ташкилотини жалб қилиш қатъиян белгиланган.
Кўп қаватли қурилиши режалаштирилган уйлар ажратилаётган 6500 м2 ер майдонидан ижара ҳуқуқи асосида 5 қаватдан иборат 5 та хонадондан ошмаган 1, 2 ва 3 хонали 80 та хонадондан ошмаган турар жойни барча қулайликларга эга бўлган тайёр ҳолатда (под ключ) лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қуриб топшириш.
Ажратиладиган 6500 м2 ер майдонида спорт ўйингоҳлари, болалар майдончаси, яшил майдон, авто тураргоҳ ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида замонавий шароитлари билан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошқарув ходимлари ва сувчиларга ипотека кредити, ходимларнинг шахсий маблағлари ёки муддатли тўлов асосида сотиб оладиган 80 та хонадонга эга бўлган уй жойлар.
Кўп қаватли турар-жой қуришда хонадонларнинг ўлчамларига қўйиладиган талаблар:
2 хонали: 35 та хонадонлар 64,9 м2, 68,9 м2
3 хонали: 15 та хонадонлар 81,5 м2
Турар-жой мажмуаси ташқи муҳандислик (коммуникацияларини хусусий инвecтop (бош пудратчи ташкилот) ҳисобидан олиб келиш ва тегишли ташкилотлар билан келишиш.
Кўп қаватли уй-жойларни қуриш истагини билдирган инвесторлар барча зарурий лойиҳа олди ҳужжатлари (АПЗ, геология, экология хулосаси, лойиҳа-смета ҳужжатлари, давлат экспертиза хулосаси, қурилиш назорат инспекцияси рухсати ва назорати, муаллифлик назорати, техник назорат)ни расмийлаштиради ва ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштиради.
Манзил: Қарши шаҳри И.Каримов кўчаси 81-а уй
Тел: 75-226-38-47, 93-525-50-61
Масъул: Қ.Муродов