“Қашқадарёсувқурилишинвест” давлат муассасаси қуйидаги объект учун энг яхши таклифларни танлаб олиш мақсадида бош лойиҳа ташкилотлари ўртасида танлов эълон қилади.
1. “Шаҳрисабз тумани Улоч маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Каттасой сел йўли ўзанини ” “Шаҳрисабз-Мираки” автомобиль йўли билан кесишган кўприкнинг юқори ва пастки (ҳимоялаш ҳудуди) 400 метр масофада кириш ва чиқиш жойларини сел сувларидан ҳимоялаш”.
- Молиялаштириш манбаи: Маҳаллий бюджет
-Хавф-хатар тоифаси: ИИ-тоифа
-Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш қиймати 50 000 000 (эллик миллион) со ъм ҚҚС билан.
-Бажариш муддати 20 кун.
Лойиҳа ва пудат ишларига иштирок этадиган Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:
· Талабгор мелиорация ва ирригация йўналишида рейтингга эга бўлиши. (бошқа йўналишлар бундан мустасно)
· Танловда қатнашиш буюртмасини таъминлаш кафолатномаси – декларация;
· Танлов иштирокчиси ҳақида умумий маълумот (ташкилот гувоҳномаси, доимий ходимлари, жумладан: муҳандис-техник ходимларига эга бўлиши);
· Қайта ташкил этиш, тугатилиши ёки банкротлик босқичида бўлмаслик кафолат хати.
· Буюртмачи билан суд ёки арбитраж муҳокамаси ҳолатидаги маълумотлар.
· "Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни асосий талаблари бўйича танишганлиги тўғрисидаги кафолати.
· Солиқ инспекциясидан бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдида қарздорлиги мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;
· Хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилган картотека-2 да қарздорлиги мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома (асл нусхаси);
· Ўхшаш ишларни бажарганлиги тўғрисида охирги 3 йиллик маълумотнома (давлат қабул қилиш далолатномаси, экспертиза хулосалари ва ҳк);
· Моддий техника базаси (инвентарлар).
· Ишларни бажариш буюртманомаси.
Алоқа учун:
-Танлов ўтказиладиган манзил Қашқадарё вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази. (манзили: Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси 60А-уй)
Алоқа телефонлари: (75)-223-18-80, (75)-223-19-11, (98)-475-02-05 kash-tender@mail.ru
-Иштирокчилар томонидан 2026 йил 12 мартга қадар таклифлар қабул қилинади.