Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари - Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори Зокир Ишпулатов раислигида Аму–Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси маъмурий биносида долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Унда бошқарма бошлиғи Ф. Сиддиқов ҳамда ZOOM платформаси орқали тизимдаги барча ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирок этди.
Йиғилиш давомида соҳадаги долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, Қашқадарё вилоятида сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳолатини чуқур ўрганиш, суғориш ишларини сифатли ташкил этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, вилоятдаги сув омборларини хавфсиз ва ишончли эксплуатация қилиш, сув хўжалиги соҳасида рақамлаштириш жараёнларининг бориши, шунингдек ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш ва ривожлантириш ҳолати юзасидан ахборотлар тингланди.
Бундан ташқари, сув хўжалиги ташкилотлари балансидаги машина ва механизмлардан самарали фойдаланиш даражаси таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида ижро интизомини мустаҳкамлаш, топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажаришни таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати