Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бугун 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимлари учун байрам дастурхони ёзилиб, куй-қўшиқлар янгради.
Тадбирни вилоят ҳокими Муротжон Азимов табрик сўзи билан очиб берди. Бир гуруҳ соҳа фидойилари ва фахрий журналистлар вилоят ҳокимининг эсдалик совғаси ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.