Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция ходимлари Вилоятидаги мавжуд 522609 гектар суғориладиган майдонларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва шўрланиш даражасини камайтириш ҳамда ер ости сизот сувлари сатҳини мақбул ҳолатда сақлаш йўлида бир қатор ишларни амалга оширмоқда.
Вилоятда 13682,061 километр узунликда коллектор-дренаж тармоқлари бўлиб, шунинг 4236,20 километри Мелиоратив экспедиция балансида.
Экспедиция ҳисобида 3621 та кузатув қудуқлари бўлиб, уларда сизот сувлари сатҳи ва минераллашувини автоматик режимда мониторинг қилиш мақсадида «Дайвер» қурилмалари ўрнатиляпти.
2021–2024 йиллар мобайнида кузатув қудуқларининг 1129 тасига ана шундай қурилма қўйилган бўлса, бу йил 400 та «Дайвер» қурилмаси ўрнатиш режалаштирилган.
Бугун ташкил этилган семинарда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, «Дайвер» қурилмаларини ишлашини таҳлил қилиш ҳамда рақамли қурилмалар дастурини ишлатиш бўйича ўқув семинар ўтказилди.