ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА 85 ТА МАҲАЛЛАЛАР ИЧКИ СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИ ЯХШИЛАНАДИ

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА 85 ТА МАҲАЛЛАЛАР ИЧКИ СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИ ЯХШИЛАНАДИ

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига асосан вилоятда 85 та маҳаллаларда аҳоли томорқасини сув билан таъминлаш мақсадида, дастлабки қиймати 142,528 млрд сўм бўлган, 33 км лоток тармоғини янгидан қуриш, 213 дона тик суғориш қудуқларини қазиш, 44 та насос агрегатларини ўрнатиш, 107 км ариқларни бетонлаштириш белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30-ноябрдаги VM-03/24-199-сон йиғилиш баёни билан Қашқадарё вилоятидаги маҳалларида томорқа ер майдонларини суғориш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб “Қашқадарёсувқурилишинвест” давлат муассасаси белгиланган. Бугунги кунда “Қашқадарёсувқурилишинвест” давлат муассасаси томонидан ишлар бошлаб юборилган бўлиб, 85 та объектларнинг барчасида тендер савдолари якунланиб, лойиҳа ташкилотлари аниқланган. Маҳаллалар суғориш тизимини яхшилаш учун жами 213 дона суғориш қудуғи учун гидрогеологик хулосалар олиш учун аризалар жўнатилган. Ушбу жўнатилган аризалардан 170 донасига ижобий хулосалар олинган, 43 донасига сўралган ҳудуд бўйича кунлик сув олиш ҳажми учун ер ости сув захираси етарли эмас ёки яроқсиз деб топилиб, рад этилган. Ҳудудий электр тармоқларига уланиш учун 214 дона, шундан суғориш қудуқлари учун 170 дона, насос агрегатини ўрнатиш ишлари учун 44 дона хулосалар олинди. Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 79 та лойиҳаларга экологик экспертиза хулоса олинган. Белгиланган тартибда тегишли техник шарт ва хулосалар олинган 73 та объектлар “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш маркази”га тақдим этилган, шундан 45 та объектлар учун ижобий экспертиза хулосаси олинди

Бугунги кунда  53 та объектларда қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилди.