“АНҲОР” НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

“АНҲОР” НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Китоб туманидаги “Анҳор”  насос станциясида навбатдаги семинар ташкил этилди. Унда туман учаскаси ходимлари иштирок этди.

Семинарда кадрлар масаласига эътибор қилиш, электр энергия лимитига қатъий риоя қилиш, бу борада қувват тежамкор қурилмаларга алоҳида эътибор қаратиш ҳамда техника хавфсизлигига риоя қилиш бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, 2025 йил – сув хўжалигида “насослар самарадорлигини ошириш йили”да бажариладиган вазифалар тўғрисида тушунчалар берилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Ушбу “Анҳор” насос станцияси ҳудудида 30 сотих майдонда балиқчилик йўлга қўйилган. Семинар қатнашчилари ёрдамчи хўжалик билан танишди.

Барча насос станцияларда ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар  берилди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB