ҚАМАШИ ТУМАНИДА СУВ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАДРЛАШ ВА САМАРАДОРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ҚАМАШИ ТУМАНИДА СУВ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАДРЛАШ ВА САМАРАДОРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Қамаши туманида 2026-йил ҳосили учун ғалла экинларини парваришлаш ва суғориш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида амалий семинар ўтказилди.

Унда вилоят ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов, туман ҳокими Хуршид Усмонов ҳамда тумандаги “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Семинарда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, майдонларга сувни сифатли етказиб бериш ва суғориш жараёнларида узлуксизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, сувчиларнинг зиммасига юкланадиган масъулият ва меҳнати алоҳида қайд этилди.

Семинар якунида соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Қамаши туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан уларга ун, ўсимлик ёғи, гуруч ва жуфт этиклар тарқатилди.

Мазкур семинар сувчиларни рағбатлантириш, уларнинг меҳнатини қадрлаш ҳамда туман сув хўжалиги тизимида юқори самарадорликни таъминлаш йўлида муҳим аҳамият касб этади.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати